Давлат раҳбари маиший техника ишлаб чиқариш билан танишди

Президент
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Саран шаҳридаги маиший ва электр жиҳозлари ишлаб чиқарувчи Silk Road Electronics корхонасига ташриф буюрди.

Умумий майдони 61 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган ишлаб чиқариш собиқ «Қарағандырезинатехника» заводи ҳудудида жойлашган. Лойиҳанинг қиймати - 25 миллиард тенге.

Президентга «Meridian Company» масъулияти чекланган жамияти техник директори Александр Критский корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни ҳақида гапириб берди.

Акорда
Фото: Акорда

Йил бошидан буён корхонада маиший техника воситалари ишлаб чиқарилиб, мамлакатдаги электрон товарлар савдо тармоқларига етказиб берилмоқда. Корхонада шу кунгача 97 минг дона маиший техника ишлаб чиқарилди. Корхона 2027 йилгача тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига ўтиш, 1,1 миллион дона маиший техника ишлаб чиқариш ва ўз маҳсулотларини МДҲ мамлакатларига экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Samsung Electronics Central Eurasia компаниясининг бошқаруви раиси Минки Чунинг айтишича, ушбу ишлаб чиқариш майдончасида Samsung бренди остида телевизор ва автоматик кир ювиш машинаси ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Акорда
Фото: Акорда

Президентга маълум қилинишича, айни пайтда комбинатда Қарағанди, Саран, Шахтинск ва Абай шаҳарларининг 232 нафар фуқароси иш билан таъминланган. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати тўлиқ ишга туширилгач, ишчилар сони 1200 нафарга кўпаяди.

Сўнгги хабарлар
telegram