Давлат раҳбари Куба Президентига табрик телеграммаси йўллади

Давлат раҳбари Куба Президентига табрик телеграммаси йўллади
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Мигель Марио Диас-Канель Бермудесни ва Куба халқини Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Озодлик куни билан табриклади, дея хабар беради Каzinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

– Суверенитет ва тенгликни эъзозлаган мамлакатингиз бугун ўзининг сиёсий-иқтисодий барқарорлиги, халқаро нуфузини оширишда салмоқли муваффақиятларга эришмоқда. Шу ўринда она юртингиз янада тараққиётини, юксак марраларни забт этишини чин дилдан тилайман. Ишончим комилки, Қозоғистоннинг Кариб денгизи ҳавзасидаги яқин ва ишончли ҳамкори Куба билан ҳамкорлик келажакда халқимиз фаровонлиги йўлида янада чуқурлашади, — дейилади телеграммада.

Қасим-Жомарт Тоқаев Мигель Марио Диас-Канель Бермудесга масъулиятли лавозимида улкан муваффақиятлар, Куба халқига эса қут-барака тилади.

Сўнгги хабарлар