Давлат раҳбари ҚР Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишини ўтказди

Президент
Фото: Akorda.kz

Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг тизимли муаммолари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Йиғилишда мамлакатнинг озиқ-овқат мустақиллигини мустаҳкамлашга доир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартиби доирасида Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин маъруза қилди. Шунингдек, бир қатор ваколатли давлат органлари раҳбарлари кўрилган ва режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот берди.

Президент
Фото: Aқорда матбуот хизмати

 

Муҳокама якунларига кўра, Давлат раҳбари аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни асосий устувор вазифа сифатида белгилаб берди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишнинг барча босқичларида нарх белгилашда шаффофликни таъминлаш, самарасиз воситачиларга қарши курашиш муҳимлиги таъкидланди.

Демографик тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотларининг жисмоний таъминланиши истиқболлари меҳнат унумдорлигининг ўсиши, қишлоқ хўжалиги ва маҳаллий аграр фанни модернизация қилиш билан узвий боғлиқлиги қайд этилган.

Президент
Фото: Aқорда матбуот хизмати

 

Ерни деградациядан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кучайтириш долзарб масаладир. Қишлоқ хўжалиги техникалари паркини янгилаш ва ўз уруғлик фондини яратиш жараёнини тизимли ташкил этишда маҳаллий шароитга мослаштирилган янгича ёндашувлар ҳам талаб этилади.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Субсидиялар агросаноат мажмуасида ҳосилдорликни оширишга хизмат қилиши керак. Субсидияларни тақсимлашда ҳудудий хусусиятлар, экин майдонлари ҳажми ва экинларни танлаш ҳисобга олиниши керак, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент
Фото: Aқорда матбуот хизмати

 

Шу билан бирга, Президент фермер хўжаликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни талаб қилаётган иқтисодий вазият ўзгаришларига тезроқ жавоб бериш зарурлигига эътибор қаратди.

Алоҳида блокда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини инфратузилмавий қўллаб-қувватлаш (қишлоқ жойларда иш ўринларини яратиш, фитосанитария ва ветеринария муҳофазаси тизимининг самарадорлигини ошириш ва бошқалар) масалалари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга субсидиялар ва қишлоқ хўжалиги ерларини тақсимлашда коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларни давом эттириш юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунлари бўйича Давлат раҳбари Ҳукумат ва ваколатли органларга озиқ-овқат мустақиллигини мустаҳкамлаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг иқтисодий имкониятларини ошириш ва маҳаллий агросаноат комплекси салоҳиятини янада тўлиқроқ амалга оширишга қаратилган аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар