Давлат раҳбари кончиларни мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади

шахтеры
Фото: пресс-служба компании Qarmet

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти кончиларни мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Фармони билан Кончилар куни арафасида мамлакатимиз кўмир саноатидаги самарали меҳнати ва тараққиётга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ кончилар ва саноат ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Хусусан, 36 нафар кончига «Құрмет» ордени кавалери унвони берилди. 1 нафар ходим II даражали «Еңбек даңқы» ордени билан, 27 нафар кончи III даражали «Еңбек даңқы» ордени билан, 43 нафар фуқаро «Ерен еңбегі үшін» медали билан тақдирланди.

Сўнгги хабарлар
telegram