Давлат раҳбари Қирғизистон Президентига табрик телеграммаси йўллади
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаровни Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан икки давлат ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги билан табриклади.
Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақорда расмий сайтига таяниб хабар беради.
– 2003 йилги келишув қозоқ-қирғиз муносабатлари ривожида янги даврни бошлаб берди. Кўп томонлама давлатлараро муносабатларимизни самарали ривожлантириш учун мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий асос яратилган. Барча даражадаги фаол сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланаётгани, икки давлатнинг халқаро майдондаги яқин ҳамкорлиги бунинг ёрқин далилидир, - дейилади телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари янада мустаҳкамланиб боришига, икки томонлама ҳамкорликнинг улкан салоҳияти қардош халқлар фаровонлигига хизмат қилишда давом этишига ишонч билдирди.