Давлат раҳбари «Кәусар» ўқувчилар саройи фаолияти билан танишди
QARAĞANDY. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев яқинда Қарағанди шаҳрининг Пришахтинск туманида очилган «Кәусар» ўқувчилар саройи фаолияти билан танишди.
Давлат раҳбарига бу ердаги 13 тўгарак ва секцияларда 1600 нафар бола шуғулланиши маълум қилинди. Ўқувчилар манфаати учун марказда HI-TECH устахонаси, ижодий устахона, хореография зали, ART-студия, овоз ёзиш, телевидение ва фотостудиялар, VR-архитектура ва WEB-дизайн офислари, Intellectum-студио, Интернет-объектлар офиси, робототехника ва техник ижодкорлик лабораторияси, STEM-лаборатория, мусиқа студияси, экологик марказ, спорт ва ўйин майдончалари очилди.
Умумий майдони 3,3 минг квадрат метр бўлган бино сифатли қўшимча таълим олиш учун зарур воситалар билан тўлиқ жиҳозланган.
Давлат раҳбари ёш авлодни ижодий ва креатив ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратди. Шунингдек, у атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жумладан, «Таза Қазақстан» экологик акцияси муҳимлигини таъкидлади. Президент ўқувчиларни ушбу муҳим ташаббусда фаол иштирок этишга таклиф қилди.