19:00, 31 Октябрь 2024 | GMT +5
Давлат раҳбари Испания Қиролига ҳамдардлик билдирди
ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Испаниядаги табиий офатлар туфайли кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қирол Фелипе VIга ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
– Шундай оғир дамда Сизга, яқинларини йўқотган оилаларга Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳамдардлик билдираман. Жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман, - дейилади телеграммада.
Эслатиб ўтамиз, Испанияда сув тошқинлари оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинди.