Давлат раҳбари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Артур Ластаевни қабул қилди

Ақорда
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Артур Ластаевни қабул қилди. Қасим-Жомарт Тоқаевга фуқаролар ҳуқуқларини тиклаш ва ҳимоя қилиш бўйича йиллик ҳисобот тақдим этилди, дея хабар беради Каzinform Ақордага таяниб.

Артур Ластаев Давлат раҳбарига ҳудудий вакиллар тўлиқ ишга тушгани ҳақида ахборот берди. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Омбудсман номига 5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган, бу 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўпдир.

Давлат раҳбарига миллий профилактика механизми фаолияти, қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва фуқаролик жамияти билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ҳам ахборот берилди. Хусусан, қийноқларнинг олдини олиш бўйича мингдан ортиқ профилактик ташрифлар ўтказилди, ҳуқуқларни тиклаш бўйича 3,5 мингдан ортиқ тавсиялар берилди, 275 нафар мансабдор шахслар жавобгарликка тортилди. Натижада 900 дан ортиқ фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Давлати раҳбарининг оиладаги зўравонликнинг олдини олиш бўйича топшириқлари ижроси юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Инсон ҳуқуқлари институти ҳам оиладаги зўравонликка қарши кураш бўйича махсус ҳисобот ишлаб чиқмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар