Давлат раҳбари Ҳукумат ишига баҳо берди
ASTANA. Kazinform - Атом электр станцияси бўйича референдумда овоз беришдан сўнг ОАВга кичик интервью берган Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат Ҳукумати ишини юқори баҳолади.
“Қозоғистон Ҳукумати ўзининг ҳозирги таркибида роппа-роса 7 ой ишлади. Референдумдан кейин унинг таркиби ўзгаради, деган тахминлар бор. Ҳукумат фаолиятидан кўнглингиз тўлдими?”, - деб сўради Kazinform мухбири Президентга.
“Менимча, Ҳукумат фаол ишламоқда ва ҳаракат қилмоқда. Давлат раҳбари сифатида мен қўйган вазифаларни бажараяпти. ОАВларига кўринмаслиги мумкин, ишимиз жуда жиддий. Чунки, маълумотларни оламан. Умуман олганда мен ўқийдиган одамман. Шунинг учун доим ҳамма нарсадан хабардорман. Албатта, мен вазирлар ва Ҳукумат раҳбарияти фаолиятидаги камчиликларни кўрсатаман. Бироқ 7 ой - қисқа муддат. Ҳукумат аъзолари ўзини кўрсатиши керак. Асосий вазифа - мамлакатимизда иқтисодий ўсиш манбаларини излаш”, - деб жавоб берди Давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда атом электр станцияси қуриш бўйича референдумда овоз бергани ҳақида ёзган эдик.