Давлат раҳбари Хитойда “Бир макон, бир йўл” III халқаро ҳамкорлик форумининг очилиш маросимида иштирок этди

Тоқаев
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Қозоғистон Президентининг Пекинга расмий ташрифининг иккинчи куни “Бир макон, бир йўл” III халқаро ҳамкорлик форумининг очилиш маросимида иштирок этиш билан бошланди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Давлат раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга анъанавий меҳмондўстлиги ва форумни мукаммал ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида Хитойнинг глобал хавфсизликни таъминлашдаги ҳал қилувчи ролига эътибор қаратди ва уни иқтисодий ва технологик тараққиётнинг локомотиви сифатида таъкидлади.

“Ҳозирги геосиёсий вазиятда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси зарур халқаро лойиҳа ва ҳамкорликнинг йирик платформасига айланди. Бу лойиҳа Хитойнинг иқтисодий қудратини ва жаҳон миқёсида янги марраларни забт этиш истагини акс эттиради. Ўн йил аввал Қозоғистонда илк бор “Бир макон, бир йўл” узоқ муддатли ташаббусини илгари сурган ва унинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланган эдингиз. Бу катта рамзий аҳамиятга эга. Ушбу муҳим юбилейни нишонлар эканмиз, бугун биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, ташаббусингиз ўз зарурлигини кўрсатди ва жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган жаҳон миқёсидаги йирик лойиҳага айланди”, — деди Президент.

Давлат раҳбари “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси мисли кўрилмаган ва кенг кўламли халқаро ҳамкорлик учун қудратли платформага айланганини алоҳида таъкидлади.

“Ушбу лойиҳада иштирок этаётган давлатларнинг ташаббуслари туфайли Осиё, Европа ва Африканинг 150 дан ортиқ мамлакатлари темир йўл тармоғи, тезюрар автомобиль йўллари ва денгиз йўллари тармоғи орқали боғланган. Ушбу лойиҳа жадал ўзгариб бораётган жаҳон иқтисодиётида замонавий даврнинг энг мураккаб синовларига самарали дош бера олади ва давлатларимиз учун умумий манфаатга айланди”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар