Давлат раҳбари ХI Фуқаролик форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокчиларни ХI Фуқаролик форуми очилиши билан табриклади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақордага таяниб хабар беради.

Ақорда
Фото: Kazinform

– Йигирма йил давомида мазкур форумнинг самарадорлиги ва зарурлиги ўз исботини топиб, жиддий ўйлар, жиддий фикрлар майдонига айланди. Бу ерда кўтарилган бунёдкорлик ташаббуслари, оқилона таклифлар фуқаролик жамиятини ривожлантириш, миллий тотувликни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлайди. Нодавлат ташкилотлар ва хайрия жамғармалари, фаол фуқаролар ва кўнгиллилар юрт тақдирига бефарқ бўлмай, жамиятнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этмоқда. Улар ҳамкорликнинг, чинакам ватанпарварликнинг ажойиб намунасини кўрсатиб, юртда ҳамжиҳатлик ва осойишталикни сақлашга катта ҳисса қўшмоқда. Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар жамиятда янги ахлоқни шакллантиришни тақозо этмоқда. Бу борада адолат ва инсонпарварлик, ўзаро ишонч ва масъулият, қонун-тартибот, меҳнатсеварлик ва билимлилик янги одоб-ахлоқнинг ўзаги бўлмоғи лозим, — деди Давлат раҳбари.

Президент давлат ва нодавлат секторнинг яқин ҳамкорлиги мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилишига, адолатли Қозоғистон барпо этиш учун кенг йўл очишига ишонч билдирди.

Сўнгги хабарлар