Давлат раҳбари Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди

Давлат раҳбари Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар беради.

Давлат раҳбари Москва вилоятида тинч аҳолига нисбатан зўравонликларни яна бир бор қоралади ва Қозоғистон терроризмга қарши курашда Россия билан бирга эканини тасдиқлади.

“Йиғилиш давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иш режаси ҳамда экстремал вазиятларда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.

Президент мамлакат фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш, терроризмга қарши курашишда Қозоғистоннинг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар