Давлат раҳбари Халқаро суд бошқаруви ассоциацияси президенти Луис Пальмани қабул қилди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси судяларининг IX конгресси майдонида Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро суд бошқаруви ассоциацияси (IACA) президенти Луис Пальма билан учрашди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Қозоғистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Президент мамлакатда суд бошқарувининг янги тизими яратилганидан сўнг судлар мустақиллиги мустаҳкамланганини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Луис Пальма суд органларининг яқин ҳамкорлиги, адлия тизимини модернизация қилиш, суд жараёнларини рақамлаштириш соҳасида тажриба алмашиш муҳимлигига эътибор қаратди.
Давлат раҳбари Қозоғистон Суд маъмуриятининг IACA билан ўзаро ҳамкорлиги мазкур соҳани янги босқичга кўтариб, унинг сифатини оширишига ишонч билдирди.
Ўз навбатида, Луис Пальма Қозоғистон суд-ҳуқуқ тизими бошқарувидаги янги ўзгаришларни юқори баҳолади ва Халқаро суд бошқаруви ассоциациясининг бошқа аъзолари мамлакат тажрибасини ўрганиши зарурлигини таъкидлади.