Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотининг Х саммитидаги махсус иштироки учун Гурбангули Бердимуҳамедовга миннатдорлик билдирди, дея хабар беради Kazinform.

Aқорда
Фото: Akorda

Қозоғистон Президенти Туркманистон Халқ маслаҳати раиси билан бугунги учрашув икки қардош мамлакат ва уларнинг халқлари ўртасидаги ўзаро шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистон-Туркманистон ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланмоқда ва стратегик шериклик даражасига тўлиқ мос келади.

– Қозоғистонда Сизни Туркманистон раҳбари, замонамизнинг атоқли давлат арбоби сифатида тан олади. Сиз Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшгансиз. Шу боис Сизнинг ушбу йиғинга келишингиз ва Сиз билан бугунги учрашувимиз катта сиёсий аҳамиятга эга, деб ўйлайман. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича умумий масалаларни ҳал қилишимиз керак. Биз - қардош ва қўшни давлатлармиз. Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида кескинлик йўқ. Икки давлат ҳамиша бир-бирига яхшилик тилайди», - деди Давлат раҳбари.

Гурбангули Бердимуҳамедов Қасим-Жомарт Тоқаевга Туркий давлатлар ташкилотининг юбилей саммитида иштирок этишга таклиф қилгани учун миннатдорлик билдирди ва икки давлат ҳамкорлигини юқори баҳолади.

Туркманистон
Фото: Фото: Ақорда

 

– Ўтган йиллар давомида биз ташқи сиёсатимиз, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатларимизнинг ҳуқуқий асосларини шакллантирдик. Ташқи сиёсат масаласи учун Сиздан жуда миннатдормиз. Сиз ҳар доим бизнинг нейтрал позициямизни қўллаб-қувватлайсиз. Қолаверса, Сиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмасида етакчи сифатида фаолият юритиб, ташқи сиёсатимиз учун катта меҳнат қилдингиз. Бунинг учун Сиздан жуда миннатдормиз», – деди Туркманистон Халқ маслаҳати раиси.

Томонлар ўзаро савдода ижобий динамика кузатилаётганини қайд этиб, энергетика, саноат, транспорт, логистика ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, учрашув чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Гурбангули Бердимуҳамедов маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Сўнгги хабарлар