Давлат раҳбари “Фахрийлар ташкилоти” раисини қабул қилди
ASTANА. Кazinform - Президент “Фахрийлар ташкилоти” республика жамоат бирлашмаси марказий кенгаши раиси ўринбосари Умирзоқ Озғанбаевни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда мамлакат тараққиёти, ёш авлод тарбияси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари кекса авлод вакилларини Атирау шаҳрида бўлиб ўтган Миллий қурултойда Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІІІ сессиясида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, хусусан, ёшларни гиёҳвандлик, лудомания ижтимоий касалликлардан ҳимоя қилиш ва ва оила институтини улуғлаш ишларида фаол иштирок этишга чақирди.
Умирзоқ Озғанбаев Президентга қишлоқларни ободонлаштириш бўйича ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, “Фахрийлар ташкилоти” ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.