Давлат раҳбари Эрон Президентига табрик телеграммаси йўллади
ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Иброҳим Раисий ва эронликларни Ислом инқилоби куни билан табриклади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

– Бугунги кунда Эрон мустаҳкам сиёсий базага ва барқарор иқтисодий тараққиётга эга халқаро ҳамжамиятнинг нуфузли аъзосидир. Миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик байроғи бўлган юртингиз келгусида ҳам раҳбарлигингизда эзгу марраларни забт этишини тилайман. Эрон бизнинг Каспий минтақасидаги муҳим ҳамкорларимиздан биридир. Шу муносабат билан анъанавий дўстлик ва мазмунли сиёсий мулоқотга асосланган ҳамкорлигимиз бундан буён ҳам ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш учун мустаҳкам асос бўлиб қолишига тўлиқ ишонаман, — дейилади телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев Иброҳим Раисийга масъулиятли лавозимида улкан муваффақиятлар, дўст Эрон халқига эса фаровонлик тилади.