ҚР Президенти “Давлат техника хизмати” акциядорлик жамиятига ташриф буюрди

Президент
Фото: Akorda

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга “Давлат техника хизмати” акциядорлик жамиятига ташрифи чоғида Қозоғистон Республикасининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ҳозирги ҳолати бўйича чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди, деб хабар беради Каzinform Акордага таяниб.

Давлат раҳбарига Ахборот хавфсизлигини таъминлаш миллий мувофиқлаштириш маркази, Телекоммуникация тармоқларини бошқариш маркази, Компьютер ҳодисаларига қарши курашиш миллий хизмати ва Зарарли кодларни ўрганиш маркази фаолиятининг жараёни ва натижалари кўрсатилди.

Президентга жорий йилнинг 9 ойи давомида давлат органлари ва муҳим объектлар ресурсларига 163,4 миллион киберҳужумнинг бартараф этилгани маълум қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат ахборот инфратузилмасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва бу соҳадаги ҳар қандай хавфсизликка таҳдидларни қайтариш механизмларини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари ушбу фаолиятни такомиллаштириш юзасидан бир қатор аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар