11:12, 07 Сентябрь 2024 | GMT +5
Давлат раҳбари Бразилия Президентини Мустақиллик куни билан табриклади
ASTANА. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Бразилия Федератив Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан Луис Инасиу Лула да Сильвага табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради ақорда матбуот хизмати.
Президент миллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликнинг ўзига хос рамзи бўлган ушбу байрам мамлакат тарихида алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб, Бразилия халқига бундан буён ҳам юксалиш ва фаровонлик тилади.
Давлат раҳбари, шунингдек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар анъанавий дўстлик ва ўзаро ёрдам руҳида янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.