Давлат раҳбари Бош вазир ўринбосари Қанат Бозимбаевни қабул қилди
ASTANА. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга Ҳукумат томонидан сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш ва жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Бош вазир ўринбосарининг айтишича, бугунги кунда 64 мингдан ортиқ одам ўз уйига қайтган. Аҳолига эвакуация пунктларида зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Табиий офат пайтида жами 11 998 та турар-жой ва 5 359 та қишлоқ уйлари сув остида қолган.
Қанат Бозимбаевга кўра, зарар кўрган ҳудудларда 16 минг 715 хонадон кўздан кечирилган. Уларнинг 15 минг 464 таси баҳоланди. Баҳолаш натижасида 9903 та уй таъмирланиши мумкин, 6875 та уй таъмирланишга яроқсиз деб топилди. Яроқсиз уйлар ўрнига 4525 та уй ва хонадон сотиб олиш, шунингдек, намунавий лойиҳа билан 2350 та уй-жой қуриш режалаштирилган.
Бугунги кунда 1 минг 814 та хонадон ва уй-жой сотиб олиш бўйича шартномалар тузилган. Жабрланган ҳудудлардаги 841 оила эски вайрон бўлган уйлари ўрнига янги бошпаналарга жойлашди.
Айни пайтда 4 минг 521 оилага уй-жойларини таъмирлаш ва тиклаш мақсадида 57,4 миллиард тенге миқдорида товон пули берилган. Умуман олганда, уй-жойларни тиклаш учун 237 миллиард тенге керак.
Шу билан бирга, Давлат раҳбарига бир марталик тўловларни тўлаш бўйича Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. 2024 йил 6 июнь ҳолатига кўра, 31 642 оилага 100 БҲМ миқдорида бир марталик тўлов берилди (жами 32 440 та оила мурожаат қилган). Унга сарфланган пул миқдори 11 миллиард тенгедан ошади.
Бу йўналишдаги ишлар Қарағанди, Павлодар, Ақмола, Абай, Улитау вилоятларида якунланди. Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Қостанай, Атирау вилоятларида тўлов давом этмоқда.
Зарар кўрган мулкни баҳолаш якунлангач, жабрланган аҳолига энг зарур буюмларни харид қилиш учун 150 БҲМгача миқдорда қўшимча товон тўланади (5489 оилага 4 млрд тенге миқдорида тўлов олди).
Жабрланган тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарни қоплаш ишлари бошланди.
Айни пайтда ҳудудий комиссиялар томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектларининг умумий қиймати қарийб 377 миллион тенге бўлган 34 та аризаси кўриб чиқилиб, маъқулланган.
Учрашув якунида Давлат раҳбари зарар кўрган уй-жойларни баҳолаш ва техник кўрикдан ўтказиш жараёнини тезлаштириш, шунингдек, уларнинг қурилиш муддати ва қурилиш сифатини назорат қилиш бўйича топшириқлар берди.