Давлат раҳбари “Билим-инновация” лицей-интернатига ташриф буюрди
TÜRKISTAN. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев ўқув жараёнининг хусусиятлари ва ўқувчиларнинг илмий лойиҳалари билан таништирилди.
Лицейда фан-математикага устувор аҳамият берилади. Хусусан, физика, кимё, биология, математика ва информатика фанларидан дарслар инглиз тилида олиб борилади. Ўқитувчилар ўқувчиларнинг илмий ютуқларига эътибор беришади. Натижада улар республика, халқаро фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида энг яхши натижага эришмоқда.
Йил бошида янги бино фойдаланишга топширилди, мактаб-интернат Кентаудан Туркистонга кўчирилди. Ҳозир бу ерда 500 дан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда.
Президент ўқув ва тўгарак хоналари, спорт залида бўлиб, ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Давлат раҳбари юрт келажаги ёш авлод қўлида эканини таъкидлаб, уларга ўқишда аъло бўлишларини тилади.
Бугунги кунда Туркистон вилоятида “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси асосида 14 минг ўқувчига мўлжалланган 29 мактаб қурилмоқда. Шу билан бирга, коррупцияга алоқадор шахслардан олиб қўйилган маблағлар эвазига вилоятда 20 та таълим объекти қурилади. Улардан 13 таси жорий йилда фойдаланишга топширилади. Йил охиригача вилоятдаги 4 та яроқсиз ва 5 та уч сменали мактаб муаммоси тўлиқ ҳал этилади.