Давлат раҳбари БААнинг Қозоғистондаги элчисини қабул қилди

Давлат раҳбари БААнинг Қозоғистондаги элчисини қабул қилди
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари БААнинг Қозоғистондаги элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад ал-Арикийни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Учрашувда юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари савдо-иқтисодий соҳа икки томонлама муносабатларнинг асосий йўналиши эканини таъкидлади. Шу билан бирга, у икки давлат ҳукуматлари олдига яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилганини эслатди.

Стратегик сармоявий лойиҳалар бўйича қўшма баёнотга кўра, Президент энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигига эътибор қаратди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Амирликларнинг Masdar компанияси қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида қўшма лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, AD Ports Group ва Terminals Holdingкомпаниялари билан транспорт-логистика тармоғи ва ҳаво транспорти хизматларини биргаликда кенгайтиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик жадал ривожланаётганини таъкидлади.

Суҳбат чоғида ахборот технологияларини ривожлантириш йўналишидаги ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Қозоғистон ва Амирликлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари учун Муҳаммад Саид Муҳаммед ал-Арикийни 2-даражали «Достық» ордени билан тақдирлади.

Сўнгги хабарлар
telegram