Давлат раҳбари Астана шаҳридаги SANA ўқувчилар саройига ташриф буюрди

Президент
Фото: Akorda

Беш қаватли замонавий бинода 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар учун олтмишдан ортиқ тўгарак ва спорт секциялари фаолият кўрсатмоқда. Улар бир неча йўналишларга бўлинган: техник ижодкорлик, бадиий ҳунармандчилик, ижтимоий фанлар, мусиқа ва хореография, спорт. Марказ бир вақтнинг ўзида 700 нафаргача болани ўз бағрига сиғдира олади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

7500 квадрат метр майдонни эгаллаган бинода энг янги технологиялар билан жиҳозланган ўқув хоналаридан ташқари бассейн, аудитория, фото ва подкаст студиялари ҳам мавжуд.

 

Президент
Фото: Akorda

 

Давлат раҳбари Lego йиғиш, робототехника, 3D моделлаштириш, кулолчилик, дўмбира ва зарбли чолғу асбоблари тўгараги, сузиш ҳавзасини кўздан кечирди. Президент марказ ўқитувчилари, болалар ва уларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашди.

– Ҳар бир шаҳар ва вилоятда шундай марказлар бўлиши керак. Яқинда бизнес вакиллари билан учрашув ўтказдим. Бу болалар, ёш авлод учун зарур. Шунинг учун бу масалани ҳал қилиш устувор вазифа бўлиши керак, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

SANA маркази бизнеснинг ижтимоий масъулияти доирасида Damu Development Group консорциуми томонидан қурилган. Корхона асосчиси Абзал Сағимбаев келгусида бир қанча тараққиёт марказлари, ижтимоий ва тиббий муассасалар қуриш режалаштирилганини таъкидлади.

 

Президент
Фото: Akorda

 

Астана шаҳри ҳокими Женис Қасимбекнинг сўзларига кўра, 2029 йилгача пойтахтда мактаб ўқувчилари учун 15 та шундай сарой қурилади. Тез орада 5 та марказ қурилиши бошланади.

Президент
Фото: Akorda
Президент
Фото: Akorda
Президент
Фото: Akorda
Президент
Фото: Akorda
Президент
Фото: Akorda

 

Сўнгги хабарлар