Давлат раҳбари Ақтўбе вилоятининг Саржансай қишлоғидаги спорт мажмуасини бориб кўрди
Давлат раҳбарининг Ақтўбе вилоятига амалий ташрифи Марток тумани Саржансай қишлоғидаги спорт мажмуаси фаолияти билан танишишдан бошланди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Ушбу объектнинг умумий майдони 1048 квадрат метрни ташкил қилади. Бир неча спорт турлари бўйича тўгараклар мавжуд.

Қасим-Жомарт Тоқаев эркин кураш саройи ва мини футбол майдонига ташриф буюрди.

Президент спорт мажмуасида ёш спортчилар билан учрашди. Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев спорт билан шуғулланиш муҳимлигига эътибор қаратди. Спорт инсоннинг дунёқарашини яхшилайди. Айниқса, ёшларга куч бағишлайди.

Давлат раҳбари футбол ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлаб, ушбу спорт турининг келажагига ишонч билдиришини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари амалий ташриф билан Ақтўбе вилоятига боргани ҳақида хабар берган эдик.