Давлат раҳбари афв этиш бўйича комиссия таркибига ўзгартириш киритди
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг Фармони билан афв этиш бўйича комиссия таркибига ўзгартириш киритилди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2024 йил 2 июлдаги фармони билан “Қозоғистон Республикаси Президент ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 июлдаги 140-сонли Фармонига қуйидаги ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди:
-юқорида қайд этилган Фармон билан тасдиқланган Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия таркибига Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати Жанна Бейсентайқизи Асанова (келишув бўйича), юридик фанлар доктори Индира Оралқизи Аубакирова (келишув бўйича) киритилсин;
- кўрсатилган комиссия таркибидан А.И. Лукин, Т.Е.Қаудиров чиқарилсин
Ҳужжат кучга кирди.