19:12, 03 Февраль 2023 | GMT +5
Давлат раҳбари тадбиркорга дон янчиш аппарати совға қилди
JAMBIL VILOYATI. Кazinform – Давлат раҳбари оддий қишлоқ аҳолиси ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Қостобе қишлоғида шахсий ёрдамчи фермер хўжалиги юритаётган фуқаронинг хонадонига ташриф буюрди, деб хабар беради Ақорда.
Қишлоқ фуқароси Саламат Раҳманбердиев 2020 йилда «Қишлоқ омонати» дастури доирасида 2,5 фоизли 3,6 миллион тенге кредит олиб, 6 бош қорамол, 3 бош от, 10 бош қўй сотиб олди. Тадбиркор чорва молларини боқиш ва сотиш билан шуғулланади. Энди у даромадини ошириб, топганига юк машинаси сотиб олди. Рўзғор тебратиш баробарида қишлоқнинг икки нафар фуқаросини иш билан таъминлаган.
Саламат Раҳманбердиев келгусида чорва молларини кўпайтириш учун озуқа дўкони очиш, чегирмали 10 миллион тенге кредит олиш ниятида эканини айтди.
Давлат раҳбари меҳнаткаш йигитга фаолиятига муваффақият тилади ва ўз номидан дон янчиш аппарати совға қилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Жамбил вилоятига амлий ташриф билан борди.