Давлат раҳбари қозоғистонликларни Миллий валюта куни билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Миллий валюта куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.

Давлат раҳбари қозоғистонликларни Миллий валюта куни билан табриклади

«Барчангизни Миллий валюта куни ва молиячилар касб байрами билан табриклайман! Асл тенгемиз – азиз Мустақиллигимиз рамзи. Бу ҳам иқтисодий тараққиётимизнинг асосий кафолатидир. Мамлакат молия тизими зиммасига аҳоли фаровонлигини янада ошириш вазифаси юклатилган», - деб ёзди Давлат раҳбари Twitter даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, бугун миллий валюта тенге муомалага киритилган кун ва Қозоғистон молия сектори ходимларининг касб байрами ҳисобланади.