Давлат раҳбари Қатар Амирини пойтахт аэропортида кутиб олди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Танини пойтахт аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди, дея хабар беради Kazinform.

Ташриф доирасида эртага олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши, бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, 13 октябр куни Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммитида иштирок этади.




Фото : t.me/bort_01


Сўнгги хабарлар