“Давлат мукофотлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди

заң
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти “Қозоғистон Республикасининг давлат мукофотлари тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 15 март куни Миллий қурултойнинг “Ҳалол инсон – Ҳалол меҳнат – Ҳалол даромад” мавзуидаги учинчи йиғилишида берган топшириғига асосан “Қозоғистон Республикасининг Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Қонунда атоқли қаҳрамонларимиз Сағадат Нурмағамбетов, Бауржан Момишули ва Рақимжан Қошқарбаев номларини «Айбын» ордени билан бериш кўзда тутилган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар