Давлат маслаҳатчиси Қозоғистон тарихига оид янги кўп жилдлик таҳрир ҳайъати билан учрашди
ASTANA. Kazinform - A.X.Maрғулан номидаги Археология институтида ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ва “Қозоғистон тарихи қадим замонлардан бугунги кунгача” янги академик нашри раҳбарлари ва таҳрир ҳайъати аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Давлат маслаҳатчисига илмий нашр бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Дархан Аҳмад-Заки, шунингдек, жилдлар таҳрир ҳайъати раҳбарлари ва аъзолари – А. Х. Марғулан Археология институти бош директори Ақан Ўнғар, Ч. Ч. Уалиханов номидаги Тарих ва этнология институти бош илмий ходими Болат Кумеков, Жўжи улусини ўрганиш Илмий институти директори Жақсилиқ Сабитов, Р.Б. Сулейменов номидаги Шарқшунослик институти ҳузуридаги Тарихий материалларни ўрганиш Республика ахборот маркази директори Меруерт Абусеитова, Ч. Ч. Уалиханов номидаги Тарих ва этнология институти бош директори Зиябек Қабулдинов, Ч. Ч. Уалиханов номидаги Тарих ва этнология институти директор ўринбосари Шамек Тилеубаев, Давлат тарихи институти директори ўринбосари Буркитбай Аяған ахборот берди.
Муҳокамаларда Маданият ва ахборот вазирлиги, республика ва вилоят архив ва музейлари вакиллари ҳам иштирок этди.
Ерлан Қарин кўп жилдлик мазмунини юқори сифатли илмий иллюстратив материаллар, тарихий хариталар, архив ҳужжатлари фотонусхалари ва республика ва ўлкашунослик музейлари, архивларидан олинган бошқа материаллар билан тўлдириш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича Давлат маслаҳатчиси Қозоғистон тарихи бўйича ўқув ишларини олиб бориш муҳимлигини таъкидлади, бу эса барча мактаб ва олий таълим муассасалари дастурлари, миллий тарих бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар учун асос бўлиши кўзда тутилган.