Давлат чиқимларининг ижтимоий-иқтисодий таъсири таҳлил қилинади – ҚР Молия вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Давлат чиқимларининг ижтимоий-иқтисодий таъсири таҳлил қилинади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

– Давлат чиқимларининг ижтимоий-иқтисодий таъсирини таҳлил қилиш бўйича манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари иштирокида идоралараро ишчи гуруҳ тузилмоқда. Йўл харитаси қабул қилинади. Бу бюджет чиқимларини сметалаш воситаларини кенгайтириш, чиқимларни мониторинг қилиш механизмини жорий этиш ва маблағларни тақсимлашнинг устувор йўналишларини белгилашни назарда тутади», — деди вазир.

Унга кўра, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, жумладан, 80 та чора-тадбирлар ва 9 та давлат ва тармоқ дастурлари мониторинги тизими йўлга қўйилди.

«Тизим субъектнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари амалга оширилгунга қадар ва амалга оширилгандан кейинги молиявий-иқтисодий самарадорлигини аниқлаш, солиқ тушумлари кўринишидаги харажатларни даромадлар билан солиштириш, шунингдек, иш ўринлари ташкил этилишини таҳлил қилиш ва иш ҳақи фондини ошириш имконини беради. Ушбу тизимни яратиш бўйича олиб борилган ишлар натижалари янги методологияни ишлаб чиқишда ҳисобга олинади», — деди Ерулан Жамаубаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар