Давлат 6 ойда маҳаллий фармацевтлардан 26,5 миллиард тенгега дори воситалари сотиб олди

дәрі
Фото: Pexels

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда бир йилда дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 14,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова маълум қилди.

“Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилишда асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароитлар яратилди. Натижада йилнинг 6 ойи давомида 29,5 миллиард тенгелик 196 дона турли дори воситалари етказиб берилди”, – дейди Ақмарал Алназарова.

Вазирнинг сўзларига кўра, биринчи ярим йилликда маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 95 миллиард тенгени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 14,5 фоизга ошган.

“Бугунги кунда 35 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар билан 4 мингга яқин фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 94 та узоқ муддатли шартномалар тузилган. Йил охиригача қолган 24 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан узоқ муддатли шартномалар тузиш орқали 1 минг 412 дона турли дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш режалаштирилган”, — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram