18:46, 28 Июль 2023 | GMT +5
Давид Сильва фаолиятини якунлаганини эълон қилди
ASTANA. Kazinform – «Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Давид Сильва профессионал фаолиятини якунлади, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

37 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи жиддий жароҳатдан сўнг футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилганини малум қилди. Сильва яқинда жароҳат олган ва унинг узоқ муддатга сафдан чиқиши малум бўлганди.
«Валенсия» ва «Манчестер Сити» клубларидаги ўйинлари билан танилган Сильва Испания терма жамоасида муваффақиятли иштирок этиб, фаолияти давомида жами 869 ўйинда иштирок этиб, 156 гол урган, 226 голга ассистентлик қилган ва 20 дан ортиқ ғалабага эришган.
Хусусан, Сильва 4 карра Премер-лига чемпиони, 2 карра Англия кубоги соҳиби, 5 карра Англия лига кубоги соҳиби, Испания кубоги соҳиби, Жаҳон чемпиони ва 2 карра Европа чемпиони бўлди.