Дастан Сатпаев Қозоғистон футболи тарихида рекорд ўрнатди
ASTANA. Kazinform – Алматининг “Қайрат” клуби ҳужумчиси Дастан Сатпаев Қозоғистон терма жамоаси тарихида ўзига хос натижага эришди.

Дастан Сатпаев Уэльсга қарши ЖЧ-2026 саралаш баҳсининг 74-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
У 16 ёшу 7 ойлигида Қозоғистон терма жамоасида дебют ўтказиб, рекорд ўрнатди.
Бунгача энг яхши натижа Жамбил Кўкеевга тегишли эди (17 ёшу 4 ой).
“Қайрат” футбол академияси битирувчиси 2024 йилнинг ноябрида Лондоннинг “Челси” клубида синовдан ўтган эди. Жорий йилнинг февраль ойида “Челси” уни 4,3 миллион еврога сотиб олди, бу Қозоғистон футболи тарихидаги рекорд ҳисобланади. Шартнома 5 йилга тузилган. Лекин Дастан 18 ёшга тўлгунча “Қайрат”да қолади.
Жорий йилнинг 2 март куни Дастан Сатпаев “Астана”га қарши ўйиннинг 37-дақиқасида жароҳатланган Элдер Сантананинг ўрнига майдонга тушиб, Қозоғистон чемпионатидаги илк голини урди ва ҳисобни тенглаштирди.
Дастан Сатпаев 17 ёшгача бўлган Қозоғистон терма жамоаси сардори ҳам ҳисобланади.