Данияр Қадиров Ватандошлар жамғармаси президенти этиб тайинланди

Данияр Қадиров
Фото: ҚР ТИВ

ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг буйруғи билан Данияр Рамазанули Қодиров «Отандастар Қоры»(Ватандошлар жамғармаси) НАЖ президенти лавозимига тайинланди.

Данияр Қадиров 1975 йилда Алмати шаҳрида туғилган. Ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Қозоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг ОАВ бўлими етакчи мутахассиси сифатида бошлаган, сўнгра 2004 йилгача мазкур вазирлик тузилмасида турли лавозимларда ишлаган.

2000-2004 йилларда - Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг Ёшлар сиёсати бошқармаси бошлиғи, директор ўринбосари.

2005 йилда у Степногорск шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди.

2007 йилда Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат назорати ва ташкилий ишлар бўлими бошлиғи бўлди.

Кейинчалик, 2007 йилда Қозоғистоннинг Мўғулистондаги Элчихонасида маслаҳатчи-вакил лавозимига дипломатик хизматга ўтган, кейин 2013-2015 йилларда Қозоғистоннинг Туркманистондаги Элчихонасида маслаҳатчи-вакил лавозимида ишлаган.

2015-2019 йилларда “Қозоғистон Республикаси теле ва радиоэшиттириш операторлари ассоциацияси” ЮШБ ижрочи директори бўлган.

2019-2022 йилларда Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясининг аризаларни кўриб чиқиш бўлими бошлиғи ўринбосари бўлган.

2022-2023 йилларда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

«Отандастар қоры» НАЖ президенти этиб тайинлангунга қадар 2023 йилнинг ноябридан 2024 йилнинг мартигача Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

2024 йил 18 мартда Маданият ва ахборот вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Сўнгги хабарлар