Данил Мусабаев батут гимнастикаси бўйича Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида қозоғистонлик Данил Мусабаев батут гимнастикаси бўйича кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Спорт
Фото: Olympic.kz

Қозоғистонлик спортчи финалда 57,100 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади.

Бош соврин хитойлик Лангю Янгга насиб қилган бўлса, япониялик Хирото Ямада кучли учликни якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 44 та медаль бор.

Улардан бештаси “олтин”, биттаси “кумуш” ва 29 нафари “бронза”дир.

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида велоспорт шоссесида қозоғистонлик Алексей Луценко ғолиб чиқди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар