Дамашқ аэропорти 7 январдан халқаро рейсларни қабул қила бошлайди
ASTANА. Кazinform — Суриядаги Дамашқ аэропорти 7 январдан халқаро рейсларни тиклайди.
Бу ҳақда шанба куни Сурия фуқаро авиацияси ва ҳаво транспорти бошқармаси раҳбари Ашҳад ал-Салибий маълум қилди, дея хабар беради Xinhua ахборот агентлиги.
Расмийнинг Сурия давлат ахборот агентлиги САНАга берган изоҳига кўра, ҳозирда расмийлар Дамашқ ва Ҳалаб(Алеппо) шимолидаги аэропортларни халқаро рейслар учун тайёрламоқда.
Аэропорт фаолияти 2024 йил декабрида Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ҳукумати қулаганидан кейин тўхтатилган эди.
2 январь куни Qatar Airways миллий авиакомпанияси 2025 йил 7 январдан Дамашққа парвозларни қайта бошлашини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Сурия мухолифати Дамашқ Асад режимидан озод қилинганини эълон қилган эди. Бу ҳақда Сурия инсон ҳуқуқларини назорат қилиш маркази хабар берди.
Кейинроқ Башар Асад президентликдан кетишга ва мамлакатни тарк этишга қарор қилгани маълум бўлди.
Суриянинг вайрон бўлган қисмини кимлар тиклаши ҳақида ёзган эдик.