Дам олиш кунлари Қозоғистоннинг жануби ва жануби-шарқида 46 даражагача иссиқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон синоптиклари яқин уч кунлик об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform «Қазидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

Республиканинг аксарият қисмида ҳаво ҳали ҳам беқарор, ёмғир ёғади.

25 июл куни мамлакатнинг шимоли-ғарбида кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, кучлили шамол эсиши ва дўл ёғиши кутилмоқда. Фақатгина мамлакат жануби-шарқида ҳаво ёғингарчиликсиз қолади, Қозоғистон жанубида эса чанг бўронлари кутилмоқда.

Республиканинг ғарбий ярмида кундузи ҳаво ҳарорати +27+42° дан +23+35° гача тушиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг бироз ошиши мамлакатнинг шимоли-ғарбий, марказий ҳудудлари аҳолисини хурсанд қилади, бу рда термометрлар + 25 + 38 ° С га етади.

Республиканинг шимолий ва шарқида ҳаво ҳарорати +22+30° Сгача илиқ бўлади.

Қозоғистоннинг жанубида, жануби-шарқида + 34 + 46 ° С гача бўлган жуда кучли иссиқлик сақланиб қолмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram