Дам олиш кунлари Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида 30 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Скандинавия антициклони таъсирида 5-6 октябрь кунлари республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида ҳаво қуруқ ва қуёшли бўлади, кундузи қуёш ғарбда ҳавони 23-30 даражагача иситади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб хабар беради.
«Шимолда ва шарқда ҳаво ҳарорати 15-23 даражагача иссиқ бўлади, кечаси ҳаво ҳарорати нолдан пастга тушади. 7 октябрга яқин совуқ атмосфера жабҳасининг ёмғирли булутлари шимол ва шарққа харакатлана бошлайди, бунда ёғингарчилик асосан ёмғир, кучли шамол эсиши ва кундузи ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Атмосфера фронтлари таъсирида республика жанубида ва марказида 5-7 октябрь кунлари ёмғир ёғиши мумкин. 6-7 октябрда тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, кучли шамол эсиши, тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилади”, - деийилади хабарда.