Дам олиш кунлари Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform - Яқин икки кун ичида шимолий ва шарқий ҳудудлар шимоли-ғарбий циклон таъсирида бўлади, дея хабар беради Kazinform “Қазгидромет”га таяниб.
Ушбу ҳудудларга циклон қор ва бўрон олиб келади. Фақат 28 декабрда навбатдаги антициклоннинг кучайиши билан мамлакат шимолида ҳаво очиқ бўлади.
Ўрта ер денгизидан циклон яқинлашиши билан 27 декабрдан жанубда, сўнгра Қозоғистоннинг жануби-шарқида ҳам беқарор об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) ва ер музлаш кузатилади. Республика бўйлаб туман тушиши кутилмоқда, мамлакат шимолида кучли шамол эсиши мумкин.
Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўз иқлимий кўрсаткичларидан юқори кўтарилган, бироқ шимолий ҳудудларда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда: кечаси 7-15 гача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгариши кутилмайди.