22:40, 02 Август 2024 | GMT +6
Дам олиш кунлари Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 3—5 август кунлари учун уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Навбатдаги дам олиш кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида жабҳалар таъсирида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг ғарбий ва жанубий ҳудудларида эса Европа минтақаларидан антициклоннинг босқичма-босқич келиши муносабати билан ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво очиқ бўлади.
Мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати кундузи +41°, жануби-ғарбда +40+45° даражагача кўтарилади, қолган ҳудудларда кескин ўзгаришлар кутилмайди.