Дам олиш кунлари Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANA. Kazinform – Атмосфера фронтал оқимлари туфайли келаси дам олиш кунларида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик бўлади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Дам олиш кунлари Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

Мамлакатнинг шарқи, жануби ва жануби-шарқида кучли ёмғир (ёмғир, қор), кучли шамол эсиши, шимолий қисмида паст қор бўрони бўлиши, республиканинг жанубий вилоятларида яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Фақат Атирау, Манғистау, Ақтўбе, Улитау ва Қизилўрда вилоятларида юқори атмосфера босими туфайли яқин уч кун давомида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республика бўйлаб туман тушиши мумкин.

Ғарбий ва шимоли-ғрбий ҳудудларга келсак, ҳаво ҳароратининг ошиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасаяди.


Гражданам ОАЭ запретили выезд в ряд стран Ближнего Востока
Ўхшаш хабарлар

БАА фуқароларига Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатларига сафар қилиш тақиқланди