Дам олиш кунлари Қозоғистонда кучли шамол эсиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 16, 17 ва 18 ноябрь кунлари туман тушиши, шамол тезлиги секундига 15-25 метргача етиши кутилмоқда, деб хабар берди Kazinform “Қазгидромет”га таяниб.

Алматы снег туман қар тұман
Фото: Александр Павский/ Kazinform

Мамлакат ғарбида ёмғир, қор ёғади ва йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши, шимолда эса қор ва бўрон бўлиши кутилмоқда.

Гидрометеорология марказининг таъкидлашича, бундай табиат ҳодисалари шимоли-ғарбдан келаётган циклон туфайли юзага келади.

Республиканинг жануби-шарқий ярмида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда.

Мамлакат жанубида ва жануби-шарқида ҳаво энг илиқ бўлади, кундузи ҳаво +5...+15 даражагача исийди. Ғарбда кундузи +2...+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шимоли-ғарбда кундузи -5...+5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида, кундузи термометрлар +2 дан юқори кўтарилмайди - бироқ бу ерда қаттиқ совуқлар кутилмайди.

Сўнгги хабарлар