Дам олиш кунлари Қозоғистонда ҳаво совийди
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

“Кейинги уч кун давомида республикада об-ҳаво шимолий циклон томонидан шаклланади, у ўзи билан қор аралаш ёмғир, момақалдироқ, дўл ва кучли шамолни олиб келади. 25-27 майда республика шимолида, 25-26 майда марказий ва жануби-шарқий вилоятларда, 26 майда шарқда ёмғир ва қор ёғади. Ўз навбатида, Скандинавия минтақаларидан келаётган кенг кўламли антициклон таъсирида республика ғарбида очиқ ҳаво сақланиб қолади», - дейилади “Қазгидромет” хабарида.
Кутилаётган совуқ ҳаво массалари 25 майда ғарбда, шимоли-ғарбда, шимолда, 26 майда марказда, 27 майда шарқда, жануби-шарқда, 26-27 майда жанубий Қозоғистоннинг тоғли ҳудудларида кечаси ва эрталаб 3 даражагача совуқни келтириб чиқаради.