Дам олиш кунлари Қозоғистонда ҳаво совийди

Об-ҳаво
Фото: Александр Павский/Kazinform

Дам олиш кунлари бошланиши билан Қозоғистонда ҳаво совийди, деб хабар беради Кazinform агентлиги.

“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, республика бўйлаб синоптик вазият Шимолий Атлантика сиклони ва Скандинавия антициклони томонидан шаклланиб, турли фазаларда ёғингарчиликни келтириб чиқаради ва кундузги иссиқликни чеклайди.

Фақатгина мамлакат жанубида ёмғир қорга айланиб улгурмайди, тоғли ҳудудлар бундан мустасно.

Мамлакат шимоли ва марказида кечаси 0-5 даражагача совуқ, кундузи ҳаво 2-12 даражагача исиши, душанба куни эса 3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг ғарб, жануб ва шарқида нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Сўнгги хабарлар
telegram