Дам олиш кунлари Қозоғистонда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 15—17 июнь кунлари учун уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Об-ҳаво
Фото: Раушан Амренова/ Kazinform

Яқин кунларда Москва ҳудларидан келаётган циклон Қозоғистоннинг катта қисмини қамраб олади. Натижада об-ҳаво беқарорлигича қолади.

Кўпгина ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзан республиканинг шимоли-ғарби ва шимолида кучли ёмғир ёғади.

Момақалдироқ бўлади, шамол тезлиги кучаяди ва дўл ёғиши мумкин.

Шундай бўлса ҳам, Ўрта ер денгизидан келаётган жуда иссиқ ҳаво Қозоғистонга яқинлашишда давом этади, бунинг натижасида ҳаво ҳарорати кўп вилоятларда кундузи +27+35°С гача, жанубда эса +35+42°С гача кўтарилади.

Сўнгги хабарлар