Дам олиш кунлари Қозоғистонда дўл ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 2022 йил 9-11 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан республиканинг деярли барча ҳудудида об-ҳавонинг беқарор табиати давом этади. Момақалдироқли ёмғир ёғади, шамол кучаяди, дўл ёғиши мумкин. Мамлакатнинг жануби-ғарбда ва жанубида чанг бўрони, шимолий, шимоли-ғарбий қисмида кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг асосий фони кундузи ғарбда +30+38°С гача, жануби-ғарбда +30+41°С гача, шимоли-ғарбда +22+33°С гача, шимолда, марказда +22+30°С гача, шарқда ҳаво ҳарорати +17+25°С дан +23+31°С гача, жануби-шарқда +20+29°С дан +23+32°С гача, мамлакат жанубида ҳаво ҳароратининг асосий фони +27+35°С ни ташкил қилади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар