17:11, 12 Февраль 2021 | GMT +5
Дам олиш кунлари Қозоғистонда ҳаво илиқ бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар Қозоғистонда 13-15 февраль кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га асосланиб.
Москва вилоятидан келган циклон Қозоғистоннинг ғарбий ва шимолий ҳудудларига силжийди. Шу сабабли ушбу ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. Ҳавонинг ҳарорати кўтарилади. Шунингдек, қор бўронлари ва кучли шамоллар эсади.
Қозоғистоннинг қолган қисми юқори босим остида бўлади. Натижада ёмғир ёғмайди. Айрим ҳудудларида туман қоплаши ва муз қотиши кутилмоқда.