Дам олиш кунлари Қозоғистонда ҳаво ҳарорати пасаяди ва ёмғир ёғади

NUR-SULTAN. Кazinform – «Қазгидромет» РДК 30 июл - 1 август оралиғида бўлган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Кazinform.
None
None

«Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан Қозоғистон ҳудудида ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади. У билан бирга момоқалдироқ бўлади, дўл ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакатнинг шимоли, шарқи ва жанубида баъзан кучли ёмғир ва кучли шамоллар бўлади.

Республика шимолида ҳаво ҳарорати кечаси +7 +12 ° C гача тушади, кундузи ҳаво ҳарорати + 15 + 25 ° C ни ташкил қилади.

Ғарбда +30+35°С.

Мамлакат маркази ва шарқида +20 +28°С.

Қозоғистон жануби ва жануби-шарқида ҳаво +22+33° иссиқ бўлади», — дея таъкидламоқда синоптиклар.

Сўнгги хабарлар