13:54, 25 Декабрь 2020 | GMT +5
Дам олиш кунлари Қозоғистонда 42 даражагача совуқ кутилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 26-28 декабрь кунлари об-ҳаво маълумотиларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Совуқ Арктика ҳаво массалари бўлган шимолий антициклон Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий қисмларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайишига олиб келади. Термометр 35-42 даража совуққа етади. Аёз кучайиб, мамлакатнинг аксарият қисмида совуқ тушишига олиб келади», - дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, фақат Қозоғистоннинг ғарбий ҳудудларида 27 декабрдан бошлаб иссиқлик ва намликнинг катта захираларига эга бўлган Атлантика циклон ҳаракатлана бошлайди. Баъзи жойларда ёғингарчилик ва қор ёғишига олиб келади. Кучли шамол ва бўрон кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати баъзи жойларда -5 даражагача, баъзи жойларда +5 даражагача илиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида туман қоплаши, ғарб ва жанубда муз қотиши кутилмоқда.