Дам олиш кунлари Қозоғистон шимолида 8 даража совуқ бўлади

ASTANA. Kazinform – Қазгидромет 27-29 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

аяз
Фото: Freepik

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 27 апрель куни юқори атмосфера таъсирида республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида 28 апрелда жанубда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, 29 апрелда шимоли-ғарбий ва шимолий ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, апрелга ўтар кечаси дўл ёғиши мумкин. 29 апрелда республиканинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ёмғир, қор ёғади.

Қозоғистонда шамол кучайиши, жануб ва жануби-ғарбда довул бўлиши кутилмоқда.

Умумий ҳарорат фонига келсак, кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, лекин 27-28 апрелга ўтар кечаси мамлакат шимолида термометр кўрсаткичи 1-8 даража аёзгача етади.

Сўнгги хабарлар